28 май куни GroundZero (“Китоб олами”) коворкингида Ўзбекистоннинг 60 дан ортиқ ижодий саноат тадбиркорлари ва Савдо-саноат палатаси вакиллари мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқотда бу турдаги бизнес дуч келаётган тизимли ва индивидуал муаммолар ўртага ташланди.