Get Mystery Box with random crypto!

​​#ССП_янгиликлари Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми 2 | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

​​#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми

2022 йил 2 июнь куни савдо-саноат палатасида Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форум ўзида Ўзбекистон ва Монголиянинг 50 га яқин бизнес вакилларини тўплади.

Меҳмонлар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда хусусий секторни фаол ривожлантириш ва унинг ролини ошириш борасида амалга оширилаётган янгиликлар билан танишдилар. Давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини камайтириш, хусусий мулк ва хорижий капитални ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбир якунида икки мамлакат делегациялари раҳбарлари ишбилармон доираларни икки томонлама иқтисодий шерикликнинг янги "ўсиш нуқталари" ни ишлаб чиқиш учун фаол ҳамкорлик қилиш ва конструктив мулоқотни йўлга қўйишга чақирди.