Get Mystery Box with random crypto!

#ССП_янгиликлари #Арнасой_тумани ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ Ф | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ССП_янгиликлари
#Арнасой_тумани

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА БИРЖА САВДОСИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ борасида палата томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан бугун Арнасой туманининг 5-сонли мактабида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси хузуридаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К корхонаси бошлиғи Нарзулла Қушбаков, ТКМнинг шаҳар ва туман бўлинмаларини мувофиқлаштириш сектори мудири Юсуф Хусанов хамда туман "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" ходимлари томонидан Арнасой ва Мирзачўл туманларида фаолият олиб бораётган фермерлар билан "Очиқ мулоқот" ўтказилди.

Учрашувда иштирок этган 150 дан ортиқ фермерларга Н.Қўшбаков томонидан палатанинг туман, шаҳар бўлинмаларида биржа майдончалари ташкил этилиб, брокерлик хизмати йўлга қўйилганлиги ва барча турдаги махсулотлар биржа савдолари орқали реализация қилишда тадбиркорларни қўллаб- қўватлаш тўғрисида тушунчалар берилди.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати