Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондаги илк мебел экспорт марказининг очилиши Жорий й | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Ўзбекистондаги илк мебел экспорт марказининг очилиши

Жорий йилнинг 7-июн куни "Буюк" мебел экспорт марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Aзиз Войитов, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Aзимов ва Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов қатнашди.

Марказнинг мақсади Ўзбекистон мебел экспортёрларини бир жойга жамлаш, ташқи бозорни қамраб олиш ва аҳоли учун қулайлик яратишдан иборат.

Маълумот учун, 2022-йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 1,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган мебел маҳсулотларини экспорт қилган. Мебел маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 млн. AҚШ долларига ошган.