Get Mystery Box with random crypto!

#ССП_янгиликлари Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна б | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ССП_янгиликлари

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 381 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғисида"ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

Лойиҳада тадбиркорлардан келиб тушадиган таклифларни ўрганиб чиқиш, таклифларнинг ким томонидан кўриб чиқилиши, тадбиркорлик субъектини аниқлаб олиш тартиби, рад жавоби берилиши, унинг асослари ва муддати, бундай қарор устидан шикоят бериш тартиби каби масалалар ва у билан боғлиқ процедуралар келтирилмаган.

Бу эса, ҳуқуқни қўллаш амалиётида бўшлиқларни, турли ноаниқликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқариб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни турлича талқин қилиш имконини беради ҳамда коррупциявий ҳолатларга шароит яратади.

Батафсил сайтимизда.
https://jz.chamber.uz/uzk/news/10081