Get Mystery Box with random crypto!

#ССП_янгиликлари LIVE Айни дақиқаларда Савдо-саноат палата | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ССП_янгиликлари
LIVE

Айни дақиқаларда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси кичик мажлислар залида "Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини йўлга қўйиш ва янада такомиллаштириш" бўйича Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмонқулов ва Биржа бошқарма бошлиғи Р.Алиқулов хамда палата қошидаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашув иштирокчиларига Р.Алиқулов томонидан Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси савдоларида қатнашиш тартиби ва етиштирилган маҳсулотларни товар-хом ашё биржаси орқали сотишнинг афзалликлари ва қулайликлари, биржа савдоларида товар деривативалари, фьючерс шартномаларини жорий этилиши ўзгарувчанлигидан ҳимояланиш (хеджерлаш), бозорда талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш, иқтисодиётга бўш маблағлар ва хорижий инвесторларни жалб қилиш тўғрисида батафсил тушунчалар берилмоқда.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати