Get Mystery Box with random crypto!

#ССП_янгиликлари Тадбиркорларга берилган имтиёз ва префере | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ССП_янгиликлари

Тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларнинг қисқача таҳлили

Давлат раҳбари раислигида 2022 йил 31 март куни “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларнинг қисқача таҳлили қилинди.

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини юритишда ноқонуний аралашувлар шунингдек, юзага келаётган тизимли муаммоларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2022 йил апрель-май ойлари давомида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровномалар ўтказилди.

Сўровнома натижалари таҳлилига кўра иштирокчиларнинг 581 нафари ёки жами иштирокчиларнинг 14 фоизи корхонасининг ташкилий-хуқуқий шакли бўйича изоҳ қолдирган бўлса 659 нафари ёки жами иштирокчиларнинг 16 фоизи фаолият юрит фаолият юритадиган ҳудуди тўғрисидаги саволга жавоб берган.

Сўровнома натижалари билан батафсил сайтимизда танишинг.