Авваламбор,
профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни
Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.
Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига
3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада
ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда
яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.
Янги тизим орқали
6 минг нафар аҳоли
касбий таълим билан қамраб олинади ва
манзилли ишга жойлаштирилади.
Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган
психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.
Шу боис
Халқ таълими вазирлигига:
-
ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;
-
7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида
касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.
Шу билан бирга вазирлик олдига
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.