Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд шаҳридаги “SOF EXPO SAMARKAND” кўргазмалар мажмуаси | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Самарқанд шаҳридаги “SOF EXPO SAMARKAND” кўргазмалар мажмуаси бугун Доривор ўсимликлар маҳсулотларининг "Ибн Сино мероси - 2022" Биринчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Ушбу кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган “Avicenna Heritage” - “Абу Али ибн Сино мероси” деб номланган Доривор ўсимликлар маҳсулотларининг Биринчи халқаро кўргазмасида доривор ўсимликларни етиштирувчи ва уни қайта ишловчи ҳамда доривор ўсимликлар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи 100 га яқин маҳаллий тадбиркорлар шунингдек, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси, Шарқ табобати институти вакиллари ва худудлардан ташриф буюрган тиббиёт ходимлари,
шу билан биргаликда Жиззах вилоятидан "BMB Za'faron"хамда "Marjon Global" корхоналари иштирок этишмоқда.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати