Get Mystery Box with random crypto!

#ЎҚУВ_МАШҒУЛОТ Жиззах вилоятида ёш харбийларга тадбиркорли | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ЎҚУВ_МАШҒУЛОТ

Жиззах вилоятида ёш харбийларга тадбиркорлик сохаси бўйича 48 соатлик ўқув машғулоти давом этмоқда.

Бугун дарснинг бешинчи куни.
Жиззах Горнизони 25931 харбий қисмда 95 нафар ёш харбийларга Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси ходими Ғ.Абдусаломов томонидан "Бизнес режа тузиш" мавзусида дарс олиб борилди.

Дарс давомида ёш харбийларга:

Бизнес-режа, ТИА лойихаларини ишлаб чиқиш ва экспертизаси учун чегирмалар олиш;
Бизнесни ривожлантириш учун қисқа муддатларда имтиёзли кредит манбаларини олиш;
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш борасида батафсил тушунчалар берилди.

Дарс кўтаринки рухда савол-жавоблар билан ўтказилди.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати