Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Тошпўлатов | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Тошпўлатов бошчилигидаги 20 дан ортиқ тадбиркорлар Озарбайжон Республикасига 19-22 июнь кунлари ташрифни амалга оширмоқдалар.

Ташрифдан асосий мақсад томонлар ўртасида янги савдо иқтисодий ҳамкорликни оширишдир. Шу мақсадда жорий йилнинг 20 июнь куни Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий зоналарни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Элхан Шириев ва масъуллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонларнинг ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари бўйича сўз юритилди.