Get Mystery Box with random crypto!

Инфографика: Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан савдоси Озарбайж | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Инфографика: Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан савдоси

Озарбайжон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган кам сонли давлатлардан биридир. 2021 йилда бу кўрсаткич Озарбайжон билан 33,0 миллион долларни ташкил қилди.

2021 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 118,9 миллион долларни ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 35,1 миллион долларга кўпдир.

2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,1 фоизга ўсди ва 66,4 млн долларни ташкил этди. Шундан:

экспорт - $48,1 млн. (ўсиш 70,7%)
импорт - $18,3 млн. (ўсиш 11,9%)

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ўзаро савдо эркин савдо режимида амалга оширилмоқда.

Батафсил: сайтимизда

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати