Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах_вилояти Арнасойда 47 та фермер хўжаликлари ғалла режа | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#Жиззах_вилояти

Арнасойда 47 та фермер хўжаликлари ғалла режани бажарди

Арнасой туманида жорий йилда 10 минг гектар майдонда буғдой етиштирилди. Шартнома режасига асосан, 26 минг тонна ғалла топширилиши белгиланган.

Шу кунларда Арнасой туманида ғалла ўрими қизғин давом этмоқда. Мавсумда 31 та ўрим комбайнидан фойдаланилмоқда, ишлар отряд усулида олиб борилмоқда. Ишларнинг самарали ташкил этилганлиги натижасида ўтган бир неча кун ичида тумандаги “Оқ тепа қирлари”, “Бахмалллик Шоҳжаҳон”, “Ғолиб нур МЧЖ”, Янгибўстон Фелион” сингари 47 та фермер хўжаликлар ғалла топшириш режасини бажарди.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати