Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллий ва хорижий инвесторларга солиқ тўлаш бўйича яна бир и | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Маҳаллий ва хорижий инвесторларга солиқ тўлаш бўйича яна бир имтиёз берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-5274-сонли Қарори имзоланди.

Мазкур Қарорга кўра, 2022 йил 2 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади.

Қуйидаги тартиб асосида:

солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйҳатидан ўтказилган кундан бошлаб 3 ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;
солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибда хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади. Солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

@jizchamber

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Маҳаллий ва хорижий инвесторларга солиқ тўлаш бўйича яна бир имтиёз берилди