Get Mystery Box with random crypto!

#ЯШИЛ_МАКОН Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзи | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ЯШИЛ_МАКОН

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида "ЯШИЛ МАКОН" умуммиллий лойихаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш топшириғи берилган.

Шу муносабат билан “ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойихасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари манзарали ва мевали дарахтларни экиш ишларида фаол иштирок этишмоқда.

https://www.facebook.com/JizzaxSavdoSanoatPalatasi

Ўзб.ССП Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.