#ССП_ЯНГИЛИКЛАРИ
"АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ" мавзусида семинар треенинг бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 25- ноябр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва шахар ва туман хоким ёрдамчилари билан биргаликда семинар-треенинг бўлиб ўтди. Ушбу треенингда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ходими Гавхар Тўраева сўзга чиқди ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “ҲАР БИР ТАДБИРКОР – ЁШЛАРГА МАДАДКОР” ташаббусини амалга ошириш натижалари ва мухим вазифалар, Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этишнинг МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ, ахолини тадбиркорликка ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш хамда тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида батафсил маълумот бериб ўтди.
Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.