Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Деҳқон ва фермер хўжаликлари уч | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли Қарори имзоланди.

Мазкур қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майонларини 2022-2025-йилларда босқичма-босқич захирага қайтариш назарда тутилган.

Эндиликда, захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram