Get Mystery Box with random crypto!

#ЭЪЛОН ЁШ ТАДБИРКОРЛАР ВА ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!!! Тез кунда. | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ЭЪЛОН

ЁШ ТАДБИРКОРЛАР ВА ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Тез кунда.

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта тайёрлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича" малака ошириш учун БЕПУЛ ўқув курсини эълон қилади.
Ўқув курсида сиз куйидаги дарсликларни ўрганасиз:

Доривор ўсимликларнинг тиббиёт ва халқ табобатидаги ахамияти, турлари;

Доривор ўсимликлар сохасини ривожлантиришга қаратилган Хукумат қарорлари;

Ўзбекистон қизил китобига киритилган доривор ўсимликлар турлари;

Маданий холда етиштиришда экиш меъёрлари;

Илдизидан ва уруғидан кўпайтириладиган доривор ўсимликлар турлари;

Доривор ўсимликлардан хом ашёни тайёрлаш, қуритиш, сақлаш.

Бундан ташқари ўқув курсини тамомлаб, тест синови орқали махсус СЕРТИФИКАТни бепул қўлга киритасиз.

Шошилинг! Имкониятни қўлдан бой берманг!

Ўқиш истагида бўлганлар учун телефон:
(78) 150 60 06
(88) 521 33 11

Бизни кузатишда давом этинг
@jizchamber