Get Mystery Box with random crypto!

​​#Хафта_статистикаси Ўтган хафта давомида ССП Марказий ап | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

​​#Хафта_статистикаси

Ўтган хафта давомида ССП Марказий аппарати томонидан аъзолари манфаатида жами 119 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.

6 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар Палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди.

Палата томонидан ўтган ҳафта 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилган.
11 та лойиҳа эътирозлар билан келишилган;
4 та лойиҳа эътирозларсиз келишилган.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 49 та мурожаат келиб тушди.

Ушбу хафта давомида “Chamber Business Solutions” УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ягона рақамларига умумий ҳисобда 465 та қўнғироқ келиб тушди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига умумий ҳисобда 952 та қўнғироқ келиб тушди.

Тадбиркорлик субъектларига 3600 та бепул хизматлар, 120 та пуллик хизматлар кўрсатилди.

Савдо-саноат палатасининг Business Monitoring Group Унитар Корхонаси томонидан ҳафта давомида 24 тадбиркор ва менежерлар учун "Самарали сервис-3" курси ташкиллаштирилди.
Шунингдек, тиббиёт компаниялари вакиллари учун 42 қатнашчи иштирокида ҳалқаро тренинг ўтказилди.