Get Mystery Box with random crypto!

Дунёнинг энг қиммат хусусий компаниялари қандай бизнес қилишмо | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Дунёнинг энг қиммат хусусий компаниялари қандай бизнес қилишмоқда.

Маълумотларга кўра, дунёда нархи 1 млрд.$ дан юқори 800 дан ортиқ хусусий компаниялар мавжуд. Бу ҳақда Visual Capitalist нашрига таяниб vc.ru хабар берди.

Таҳлил учун қиймати 10 млрд. $ дан ошадиган 35 та йирик компаниялар танлаб олинган. Ушбу компанияларнинг 77 %идан ортиғи молиявий лойиҳалар (финтех) ёки савдо учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Шунингдек, бу компанияларнинг 70%и АҚШ ва Хитой компаниялари бўлса, қолганлари Англия, Австралия, Бразилия, Германия, Ҳиндистон, Швеция компаниялари ҳисобланади.

Топ учлик:
1. ByteDance (TikTokга эгалик қилади, Хитой) - 140 млрд.$
2. SpaceX (АҚШ) -100,6 млрд.$
3. Stripe (АҚШ) - 95 млрд. $

Бирга бўлинг @TadbirkorlarMarkaziUz