Get Mystery Box with random crypto!

#ССП_янгиликлари #Жиззах Жиззах вилоятида 'Доривор ўсимл | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ССП_янгиликлари

#Жиззах

Жиззах вилоятида "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий университети Жиззах флиалида ҳамда Жиззах Политехника институтида дориворчилик ҳамда зираворчилик соҳасига қизиққан талабалар учун "Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом-ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари ташкил этилди.

Ушбу курсда турли талабалар 5 кун давомида доривор ўсимликлар етиштириш учун ер таглаш, уларни етиштириш, парваришлаш, йиғиш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва тиббиётда қўлланилишига оид маълумотлар оладилар.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram