Get Mystery Box with random crypto!

#Ўзбекистон_янгиликлари Тошкентда Республика тармоқлараро | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#Ўзбекистон_янгиликлари

Тошкентда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади

Жорий йилнинг 14 декабрь куни “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Ярмарканинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари, шунингдек, ишбилармон доиралари иштирок этдилар.

Ярмарканинг дастури алоҳида мавзуларга бағишланган тадбирларга тўла. Жумладан, 14 – декабрь - ярмарканинг биринчи кунида фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, металлургия, геология ва кимё саноати йўналишларида тақдимотлар ташкил этилди.

Бугун эса, 15 декабрь санасида - Енгил саноат, энергетика, нефть-газ соҳаси, инновация ва молия соҳаларида тақдимот ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ярмарка давомида бизнес муносабатларининг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш учун “B2B” шаклида музокаралар ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси жорий йилнинг 18 декабрига қадар давом этади.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram