Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлар диққатига! Жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлар | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Тадбиркорлар диққатига!

Жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Экспомарказ павильонларида Республика тармоқлараро саноат кооперация ярмаркаси бўлиб ўтади. Хозирда 300га яқин турли йўналишдаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан ярмаркада иштирок этмоқда. Ушбу ярмарка доирасида тадбиркорлар давлат ташкилотлар ва харидорлар билан махсулотлар етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартнома имзолаш имкониятига эга бўлади.

Тадбиркорлик фаолиятингиз ривожлантириш учун янги ҳамкорлар топишга катта имкониятлар яратилаётганлиги сабабли фаол иштирок этишингизни тавсия қиламиз.

Манзил: 107 Амир Темур шоҳ кўчаси, Тошкент 100084 (ЎЗЕКСПОМАРКАЗ)