Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим 80 фоизга камайтирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (774-сон, 27.12.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади (илгари 20 иш куни эди).

Васийлик ва ҳомийлик қилишга тўсқинлик қилувчи жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди (илгари қасддан содир этган жинояти учун ҳукм қилинганларнинг барчасига чеклов мавжуд эди).

Эндиликда тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганидан 5 иш кунида қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилинса давлат божи тўланмайди.

Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилган).

Lotin alifbosida o‘qing

@jizchamber