Get Mystery Box with random crypto!

Тухум экспорти вақтинча чекланди Ўзбекистонда тухум экспорти | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Тухум экспорти вақтинча чекланди

Ўзбекистонда тухум экспорти учун вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида республика бўйича тухум нархи 19,6 фоизга, айрим ҳудудларда эса 20-22 фоизгача қимматлашди. Йилнинг қиш мавсумида ушбу маҳсулот нархига қўшимча босим юзага кела бошлайди.

Глобал пандемиянинг давом этаётганлигини, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг аҳолининг харид қобилиятига таъсирининг юқорилиги, шунингдек ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашнинг муҳимлигини инобатга олган ҳолда тухум экспортига нисбатан киритилган чеклов вақтинчалик чора бўлиб ҳисобланади.

Бирга бўлинг @jizchamber