Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган қуйидаг | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#Биласизми

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган қуйидаги хўжаликларга етиштирган маҳсулотларига давлат бюджетидан субсидия ажратилади:

● паррандачилик хўжаликларига – етиштирган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ва парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўм;

● чорвачилик хўжаликларига
– етиштирган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;

● балиқчилик хўжаликларига
– интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқларининг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида.

Субсидия олиш учун
аризалар етиштирилган маҳсулотларни сотишдан олдин my.vetgov.uz сайти орқали ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакилига юборилади.

@jizchamber