Get Mystery Box with random crypto!

#Эълон ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР! ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА 20 | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#Эълон

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР! ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА 2022 ЙИЛ 17 ЯНВАРЬ – 4 МАРТ КУНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН CAVEX II МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ВИРТУАЛ КЎРГАЗМАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан ҳамкорлик ташкилоти “РОТОБО” томонидан 2022 йил 17 январь – 4 март кунлари Марказий Осиё Виртуал ЭКСПО кўргазмаси CAVEX II ташкил этилмоқда.

Виртуал кўргазмани 2022 йил 24 январь куни очилиши режалаштирилган. Ушбу кўргазмада Марказий Осиёдан Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон давлатлари ҳам иштирок этади.

Япония ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектларини мазкур тадбирга таклиф этамиз.

Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!