Get Mystery Box with random crypto!

#ССП_янгиликлари Савдо-саноат палатаси томонидан тақдим эт | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ССП_янгиликлари

Савдо-саноат палатаси томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Жорий йилнинг 11 январь куни Олий мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги мавзулар таркибидан “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам ўрин олди.

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик фаолиятида бир қатор қулайликлар яратади.

Жумладан,
маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани яратиш;
ушбу масалалар бўйича ҳуқуқий бўшлиқларнинг бартараф этиш;
маҳаллий шартномалар доирасида форс-мажор ҳолатлари вужудга келганда, уларни тасдиқлаш орқали низоларни судгача ҳал қилиш;
маҳаллий шартномалар доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш орқали тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

Батафсил сайтимизда танишинг.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Савдо-саноат палатаси томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди