Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Аёлни авайланг, кўнглига қаранг Бечора бир ширин сўзнинг г | Хамширалар учун маълумотлар

​​​​Аёлни авайланг, кўнглига қаранг
Бечора бир ширин сўзнинг гадоси.
Кўзёшин ютади ичига аранг
Яхши гап ё сўкиш эшитган чоғи.

Аёлни авайланг, севмасангиз ҳам,
Аммо ҳеч сездирманг нигоҳингиздан.
Тақдир тўқмоғига топар-ку чидам,
Юраги тўхтайди қовоғингиздан.

Аёлни авайланг, норасидадек
Ситамлар сўлдирган юзидан ўпинг.
Шафқатла термулиб кўзларига бир
Кечиринг, гуноҳу айбидан ўтинг.

Аёлни авайланг, заиф, ожиза
Асли кўп ишларга етмас тоқати.
У буюк оддийлик, буюк мўъжиза
Эркакка худонинг хос омонати.

Аёлни авайланг, ҳамиша асранг
Сиз бол-у, у шўрлик оғу тотмасин.
Оқшом ухлагунча тескари ётманг
Тўккан ёшларини болиш ютмасин.

Аёлни авайланг, мурувват қилинг
Текисланг устига ёпган кўрпасин.
Юзларини силанг, сочин тўғирланг
Асаби дам олсин, сокин ухласин.

Аёлни авайланг, дағаллашмасин
Рўзғор аравасин бир ўзи тортиб.
Ҳазиллашиб туринг, кулсин, яйрасин,
Гулдаста оборинг ҳарзамон сотиб.

Аёлни авайланг, шунчаки севинг,
Шарт эмас ростмана муҳаббат қилиш.
Меҳр билан қараб бир кулиб қўйинг
Дўст деб биласизми ё таниш-


@Xamshiralaruchun