Get Mystery Box with random crypto!

Қўлтиқ терлашга уй шароитида қилинувчи муолажалар Лимон бак | Хамширалар учун маълумотлар

Қўлтиқ терлашга уй шароитида қилинувчи муолажалар

Лимон бактерияларни ўлдиришда жуда самарадор восита саналади. Тоза узилган лимонни 2 бўлакка бўлинг. Бўлакларни олиб, бирма-бир қўлтиқ остига ишқаланг ва лимон шарбати терига сингишига қадар буни тўхтатманг. Лимон сингиб, тери қуриганидан сўнг душ қабул қилинг. Буни қўлтиқдан келадиган ҳид даражаси пасайгунига қадар ҳеч бўлмаганда ҳар куни 1 маротаба бажаринг.

Озиқ-овқат содасини сув билан бирга-бир қилиб аралаштиринг. Тайёр бўлган пастани қўлтиқ остига суриб, 20-30 дақиқа қолдиринг вa сўнг сувда ювиб ташланг.

Олма сиркаси - Бирор мато ёки пахтани олма сиркасига ботириб қўлтиқ остига суринг ва шу йўл орқали тозаланг. Бу турли дезодорант ёки спрейларни ишлатишдан самаралироқ.

Райҳон гули ҳам бактерияларга қарши самарали курашади. Унинг бир нечта баргларидан олиб душ қабул қилгунингизча бир неча дақиқа мобайнида қўлтиқ остига қўйинг. Шу йўл орқали бирор натижага эриши учун бу усулдан ҳафтада 3 маротаба фойдаланиш керак бўлади.

@xamshiralaruchun