Get Mystery Box with random crypto!

Ички касалликлар натижалар: 1.Савол:Эс-ҳушнинг бузилиш даража | Хамширалар учун маълумотлар

Ички касалликлар натижалар:

1.Савол:Эс-ҳушнинг бузилиш даражаларини санаб беринг: Жавоб:ступор, сопор, кома

2.Савол:Холецистит касаллигида ўтказиладиган текширувлар: Жавоб:УТД, босқичли УТТ

3.Савол:Балғамда Шарко – Лейден кристаллари топилса қандай касалликка хос бўлади? Жавоб: Бронхиал астма

4.Савол:Глюкотестда индикатор қоғоз сийдикка ботирилса, қоғоз парчасининг рангги қандай тус олади? Жавоб:Кўк ёки яшил

5.Қоннинг ивучанлигида иштирок этувчи қон хужайрасини топинг? Жавоб:Тромбоцитлар

6.Савол:Қайси касалликларда нажас яширин қонга текширилади? Жавоб:Меъда ва 12 бармоқ яра касалликларида

7.Cавол:Нажасни яширин қонга текшириш учун рациондан қайси маҳсулотлар олиб ташланади? Жавоб:Балиқ ва гўшт махсулотлари

8.Савол:Копрологик таҳлил нима? Жавоб:Нажас таҳлили

9.Савол:Нечепаренко синамасини ўтказишдан мақсад Жавоб:Сийдикда шаклли элементларни аниқлаш

10.Савол: Зимнитский синамасини ўтказишдан мақсад
Жавоб:Сийдикнинг суткалик миқдорини аниқлаш, нисбий зичликни аниқлаш

Манба: @Xamshiralaruchun канали