Get Mystery Box with random crypto!

​ ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИГА. Дунёнинг хаёю-шарми сизники! Ширинлик в | Хамширалар учун маълумотлар

ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИГА.

Дунёнинг хаёю-шарми сизники!
Ширинлик ва ҳамда гарми сизники!
Ўзбегим аёли, унутманг асло:
Тутган рўзамиз нинг ярми сизники!

Зўр-базўр турамиз саҳарга аранг,
Тайёр овқатга ҳам қиламиз таранг,
Уйғотасиз, ялиниб... бизларни, қаранг.
Тутган рўзамиз нинг ярми сизники!

Кундузи тенгма-тенг тўкасиз терлар,
Сизсиз қуриб битар экин-у, ерлар,
Билдим, жонингизни недан қирқ дерлар:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Биз тутган рўзани сиз ҳам тутяпсиз,
Газ йўқ ўчоғингиз... тутун ютяпсиз,
Ҳамон келажакдан умид... кутяпсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Қўлингиз косов-у, сочлар-супурги,
Эгнизда-кўйлаклар... бир йил бурунги,
Сизга бас, овсинлар жонли гурунги:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Аслида Аллоҳнинг раҳмати - Сизсиз!
Бирингиз - қайнона, келинсиз-қизсиз!
Билмадим аҳвол не бўларди, Сизсиз:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!

Бу ҳақда ёзгандим... яна қайтаман,
Ташаккур айтайин қайта-қайта Ман,
Кимгадир ёқмаса баланд айтаман:
Тутган рўзамизнинг ярми сизники!


@Xamshiralaruchun