САВОЛ ЖАВОБ 1.Савол: Муолажа хонасини тозалаш турлари? Жав | Хамширалар учун маълумотлар
САВОЛ ЖАВОБ
1.Савол:
Муолажа хонасини тозалаш турлари?
Жавоб: Кундалик, якуний ,батамом,олдиндан йигиштириб тозалаш .
2. Савол:
Диспансеризация нима?
Жавоб: Касалликларни аниклаш ва даволашга каратилган согликни саклаш чора - тадбирлари системаси ,ахолининг муайян гурухи саломатлиги устилает урнатиладиган назорат ишлари.
Яъни ахолини ёппасига тиббий курикдан утказиш.
3. Савол:
Хоспис нима?
Жавоб: Тиббий - ижтимоий муассасадир.
Тузалмайдиган касаллик билан касалланган беморлар учун муассаса.
4.Савол:
Куйидаги текширувдан кайси бири рентгенологик текширувга кирмайди?
Жавоб: Бронхоскопия
Бронхоскопия - кекирдак ва бронхлар иски юзасини махсус асбоб бронхоскоп ёрдамида визуал ( куз билан) текшириш усули.
5. Савол:
Бирламчи санитария ёрдами каерда курсатилади?
Жавоб: Кишлок врачлик пункти (Шахар врачлик пункти,оилавий поликлиникалар).
Кишлок врачлик пункти ( Бирламчи тиббий санитария ёрдами марказлари (БТСЁМ)- Кишлок ахолисига махаллий шароитлардан келиб чиккан холда кенг куламда БИРИНЧИ тиббий ёрдам курсатиш ,даволаш ва профилактика,яъни касалликларнинг олдини олиш ,согломлаштириш ,оилани режалаштириш ,соглом турмуш тарзига ургатиш ва бирламчи тиббий санитария ёрдамини узлуксиз ривожлантириш вазифаларини уз ичига олган даволаш профилактика муассасаси хисобланади.
@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi