Get Mystery Box with random crypto!

Дуо қилиб турайлик бир-биримизни! Етса раҳмат, етмаса узр дей | Хамширалар учун маълумотлар

Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!

Етса раҳмат, етмаса узр дейдилар,
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак ҳам ёрдам беришга илож.
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзимизга шу ишни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!


@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi