Get Mystery Box with random crypto!

Қизилча – ўткир вирусли касаллик; юқори нафас йўллари, кўз ва | Хамширалар учун маълумотлар

Қизилча – ўткир вирусли касаллик; юқори нафас йўллари, кўз ва бурун шиллиқ каватлрининг яллиғланиши, терига турли тошмалар тошиши ва лимфа безларининг катталашиши билан кечади. Дастлаб қизилчани кизамикдан фарқ клишмаган, 1881 й. дан у алоҳида касаллик деб ҳисоблана бошланди. Қизилчани рубовируслар оиласига мансуб РНК-вируси кўзғатади. Ҳаво-точи йўли орқали юкади. Айниқса, ҳомиладорликнинг дастлабки даврларида юқиши хавфли ҳисобланади. Бемор йўталганда, аксирганда, гаплашганда балғами, сўлаги таркибидаги вирус ҳавога тушади, сўнгра соғлом одамнинг нафас йўллари орқали унинг организмига киради. Қизилча барча ёшдаги кишиларда, асосан, болаларда учрайди. Касалликнинг инкубацион (яширин) даври 14-21 кун. Болаларда касаллик, асосан, енгил кечади. Тана ҳарорати бироз кўтарилади, кизамиқдагига ўхшаш тошма тошади, каттароқ ёшдаги болаларда бўйин ва қулоқ соҳасидаги лимфа безлари катталашади, бўғимлар оғриши мумкин. Баъзан энцефалит ва тромбоцитопния ривожланади. Кўпинча, қизилча клиник аломатларсиз кечади, лекин бунда атрофдагиларга юқиш хавфи сақланиб қолади. Вирус ҳомиладор аёлга юққанида – туғиладиган бола туғма юрак пороги, кўр, кар, митти, ақли заиф ҳолда туғилиши мумкин – бу хасталиклар мажмуи «туғма қизилча синдроми» деб номланади, улар туғма ногирон ҳисобланади.

Беморни врач уйда даволайди. Болага тинч ва осойишта шароит яратиш, енгил ҳазм бўладиган овқатлар бериш тавсия этилади.

Олдини олиш учун бола 12-15 ойлгида (1-бор), кейин б ёшида (2-бор) қизилчага қарши вакцина билан эмланади. Энг муҳими касалланган болани соғлом болалардан ўз вақтида ажратиб қўйиш зарур.


@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi