Get Mystery Box with random crypto!

Гематома Гематома тана ичида ивиган қон йиғилиши, томир ёрили | Хамширалар учун маълумотлар

Гематома

Гематома тана ичида ивиган қон йиғилиши, томир ёрилиши натижасида келиб чиқади. Тери остида, шиллиқ қаватда, мушак ичида, ички аъзолар деворларида ҳосил бўлади.

САБАБЛАРИ: Шикастланиш – вена ва артериал қон томирлар ёрилишига олиб келади - Томирни нотравматик шикастланиши (субарахноидал қон кетиш) - Меллори-Вейс синдроми (ошқозон ва қизилўнгач деворларининг ёрилишига олиб келади) - Томир деворлари мўртлиги - Қон ивиш тизимининг сифатсизлиги

БЕЛГИЛАРИ: Енгил босқич – кучсиз оғриқлар, катта бўлмаган шиш, бир сутка давомида ҳосил бўлади - Ўртача босқич – ўртача оғриқлар, кучли шиш, аъзо функсиясининг бузилиши, 5-7 соатда пайдо бўлади. - Оғир даража – кучли оғриқ, аъзо фаолияти сусайиши, 1-3 соатда пайдо бўлади. - Шикастланган жой қизарган, кейинчалик кўкимтир тусга киради. - Мушак орасидаги гематома фақат оғриқ беради, маҳаллий ўзгаришлар деярли йўқ. - Бош оғриқ, кўнгил айниш, қайт қилиш (бош ичи гематомасида)

ДИАГНОСТИКА: Магнит-резонанс томографияси - Бош суяги травмаларида – рентген, компютер томография, магнит-резонанс томография, эхоенсефалография, люмбал пунксия.

ДАВОЛАШ: Гематомани очиш - Бош суяги трепанатсияси - Малҳамлар, сўрилтирувчи препаратлар. Асоратларнинг олдини олиш мақсадида кичик ўлчамдаги гематомаларни олиб ташлаш амалиёти бажарилади.

АСОРАТЛАРИ: Фалаж - Парез - Нафас тўхташи - Кома - Ўлим ҳолатлари

ПРОФИЛАКТИКА: Шикастланишдан сақланиш - Ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш

@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi