Get Mystery Box with random crypto!

Ҳашарот аллергияси Ҳашарот аллергияси ҳашаротлар ёки унинг ме | Хамширалар учун маълумотлар

Ҳашарот аллергияси

Ҳашарот аллергияси ҳашаротлар ёки унинг метаболитлари билан контакт натижасида ҳосил бўлган аллергик реакция. Таракан, асалари, чивин ва ҳоказо ҳашаротлар таъсирида юзага келади. Ҳашарот аллергенлари билан алоқада бўлиш аллергик реакция ривожланишига олиб келади, бундан ташқари мавжуд аллергик касалликларни ёмонлаштиради (бронхиал астма).

САБАБЛАРИ:
Ҳашаротлар чақиши – қон сўрувчи ёки қанотлилар билан контакт. Биринчи чақиш реакция чақирмайди, лекин кейинги чақишлар келтириши мумкин.

БЕЛГИЛАР
1-группа – тери қичишиши, пуфак соҳасида тошма, тери шиши, умумий интоксикатсия; - 2-группа - тери тошмаси, қоринда хуружсимон оғриқ, қайт қилиш, ич кетиш, қуруқ йўтал, қийинлашган нафас, қорин пастида тортувчи оғриқ, қиндан қон ажралмалар; - 3-группа – кучли бош оғриқ, хушдан кетиш, тутқаноқ, бехосдан сийиш, тери оқариши, пулс тезлашиши.

ДИАГНОСТИКА:
Қон умумий таҳлили; - Иммунограмма; - Риноскопия; - Провокатсион ва тери синамалари.

ДАВОЛАШ: Антигистаминлар; - Иммунотерапия; - Маҳаллий глюкокортикостероидлар.

АСОРАТЛАРИ:
Вақтида ёрдам берилмаганда анафилактик шок ҳисобига ўлим ҳоллари кузатилади.

ҲАВФ ГУРУҲИ:

Аллергияга мойиллик.

ПРОФИЛАКТИКА: Ёз куни ёпиқ кийиниш, майсада яланг оёқ юрмаслик; - Парфюмерия, хидли косметик воситалардан сақланиш; - Чивин, пашшаларга қарши сеткалар.


@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi