Get Mystery Box with random crypto!

ҲАМШИРАЛАР БУНИ ЭСДА ТУТИНГ ! Ниқобларни зарарсизлантириш: док | Хамширалар учун маълумотлар

ҲАМШИРАЛАР БУНИ ЭСДА ТУТИНГ !
Ниқобларни зарарсизлантириш: дока ниқоблар ишлатилганидан сўнг қуруқ идишларга тўпланади, сўнг улар махсус ажратилган хонада хўжалик совуни
билан ювилади, қуритилади ва дазмолланади. Ниқоблар ювилиши учун жавобгарлик бўлим хўжалик ҳамшираси зиммасига юклатилади. Бир марта
ишлатиладиган ниқоблар 4 соатдан сўнг утилизация қилинади.
-Ишлатилганидан сўнг термометрлар сувда совунлаб ювилади ва қуруқ ҳолатда сақланади.
-Бир марталик шпателлар бўлмаган тақдирда, кўп марталик шпателлар ва бошқа тиббиёт асбоб-ускуналари 10 дақиқа давомида таркибида 0,5 % хлор
сақловчи дезинфекция воситаларига (ёки тегишли концентрациядаги бошқа дезинфектант) ботириб қўйиш орқали зарарсизлантирилади. Шундан сўнг асбобускуналар сув билан чайилади. Шпателлар стерилизация қилиш учун МСБга топширилади.
- Барча тиббий асбоб-ускуналар ишлатилганидан сўнг дарҳол таркибида 0,5 % хлор сақловчи эритмасида ёки йўриқномага мувофиқ бошқа дезинфекция
воситаларида 10 дақиқа давомида зарарсизлантирилади. Шундан сўнг тиббиёт
ҳамшираси (резина қўлқопларда) уни оқиб турган сувда чаяди, (раковина бўлмаган тақдирда асбоб-ускуналар тоза сувли идишга солинади) сўнгра МСБ га топширилади.

@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi