Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАЛАРНИ ЮҚОРИГА ОТИБ КУЛДИРИШ ВА СИЛТАШ МУМКИН ЭМАС. Бундай | Хамширалар учун маълумотлар

БОЛАЛАРНИ ЮҚОРИГА ОТИБ КУЛДИРИШ ВА СИЛТАШ МУМКИН ЭМАС.

Бундай холат кўп такрорланса бош мияда қон айланиши бузилади, болалар инжиқ ва кўп йиғлайдиган бўлиб қолишади, кўп кусиш ва уйқу бузилишлари кузатилади. Хаттоки ўлимга хам олиб келиши мумкин.

Кўпчилик оталар болаларни хурсанд қилиш, кулдириш учун юқорига отиб илиб олишади.

Бу вахитда болада бош мия чайқалиши, лат йиеши, хаттоки бош мияга қон қуйилиши хам кузатилади.
Бу холат болалардаги бош мия жарохатланиши - сотряснение деб аталади.

Силкитилганда ва юкорига отилганда мия бош суягига бориб урилади ва жарохатланади. Болаларнинг буйни яхши ривожланмаган , боши эса катта булади, мия қон томирлари морт ёрилишга моил бўлади. Буларнинг хаммаси мия чайқалиши ва жарохатланишига олиб келади.

Кўп чилик ота оналар болаларни юмшоқ диван ва кроватларга хам енгил отишади бу хам мумкин эмас.

Ўзингизни болалар ўрнига қўйиб куринг. Сизни 5 м баландликка отиб илиб олишса кандай холатга тушасиз?

Сизчи фарзандингизни юқорига отиб кулдирасизми?
Сизнингча бу холат хавфлими ёки хавфсиз?


@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi