Get Mystery Box with random crypto!

Мастит Мастит – сут безининг яллиғланиши, лактатсия ва лактат | Хамширалар учун маълумотлар

Мастит

Мастит – сут безининг яллиғланиши, лактатсия ва лактатсия бўлмаган даврда кузатилиши мумкин. Қизларда, эркаклар ва чақалоқларда ҳам кузатилади.

САБАБЛАРИ:
Сўрғич ёриқлари орқали патоген микробларнинг сут бези тўқимасига тушиши - Операциядан кейинги чоклар йиринглаши - Фурункулез асорати - Травматик шикастланишлар Таъсир қилувcи факторлар: лактатсия, паст иммунитет, совуқда қолиш. Лактатсион даврда нотўғри эмизиш, кам соғиш аёл кўкрагида сут димланишига олиб келади. Сут микроорганизмлар ривожланиши учун яхши муҳит, эмизувчи аёлда одатда 2 та кўкрак ҳам мастит билан зарарланади.

БЕЛГИЛАРИ:
Сут безида қаттиқлашишлар - Қизариш - Юқори ҳарорат Мастит прогрессияловчи даврда: - Сут бези иссиқ бўлади - Оғриқ доимий - Эмизганда оғриқ кучаяди - Йиринг ва қон ажралиши мумкин, болаларда оғир ошқозон-ичак касалликларини келтириши мумкин.

ДИАГНОСТИКА:
эмизиш вақтида қийинчиликка эга эмас, атипик ҳолатларда сут бези ўсмалари билан диагностика қилинади.

ДАВОЛАШ:
эмизиш пайтида антибиотикотерапия эҳтиётлик билан қўлланилади. - Сут соғиш - Иситувчи компресслар - Сут безини маргансовка эритмаси билан чайиш - Даво чоралари эрта кўрилганда антибиотикларсиз тузалади. - 3-4 кун муваффақиятсиз даволашда кенг спектри антибиотиклар қўлланилади. Жараён чуқурлашганда йирингли ўчоқ очилади.

АСОРАТЛАРИ:
инфекцияни қондан тарқалиши: лимфаденит, флегмона, сепсис, гангрена.

ҲАВФ ГУРУҲИ:
эмизиш қоидаларига амал қилмайдиган аёллар.


@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi