Get Mystery Box with random crypto!

Патронаж [франц. patronage – ҳомийлик] – болалар маслаҳатхонас | Хамширалар учун маълумотлар

Патронаж [франц. patronage – ҳомийлик] – болалар маслаҳатхонаси, поликлиникалари, аёллар маслаҳатхоналари, сил диспансери ва бошқа(лар) диспансерлар томонидан ёш болалар, ҳмиладорлар ва айрим беморларга уй шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими. Болалар маслаҳатхонаси ва поликлиникаларида шифокорга у хизмат қиладиган участка бириктирлади; шифокорга бир ёки иккита патронаж ҳамшира ёрдам беради, улар ўз участкасидаги болаларга уйда ёрдам кўрсатади. Патронаж ҳамшира боланинг соғлигини, бола парваришини, оиланинг моддий-маиший турмушини аниқлайди. Патронаж ҳамшира ва (акушер) врач уйда оналар билан суҳбат ўтказади, бола эмизиш, парвариш қилиш, чиниқтириш қоидаларини ўргатади; рахит, сил, меъда-ичак касалликларининг олдини олиш, чечак, дифтерия, кўкйўтал, полиомиелит, силга қарши эмлашнинг аҳамиятини тушунтиради. Бола касал бўлиб қолса, қандай парвариш қилишни онага ўргатади. Она туғруқхонадан чиққанидан кейин 3 кун орасида патронаж ҳамшира ёки врач уйга бориб, чақалоқни синчиклаб текширади ва вақг-вақти билан боланинг ҳолидан хабар олиб туради.
Аёллар маслаҳатхонаси врач ва ҳамшралари хотинларга ҳомиладорлик ва туққандан кейинги даврда П. ёрдами беради. Патронаж уйда даволанадиган беозор сурункали руҳий беморларга ёрдам беришнинг бир тури ҳамдир. Бошқа диспансерлар (онкологик, сил ва бошқалар) да П. беморларнинг мунтазам қатнаб даволаниши ва шифокор белгилаган тартибни бажаришини назорат қилади.


@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi