Нафас етишмовчилиги Нафас етишмовчилиги патологик синдром, қо | Хамширалар учун маълумотлар
Нафас етишмовчилиги
Нафас етишмовчилиги патологик синдром, қонда газлар алмашинуви бузилади, ўпка касалликларининг асорати ҳисобланади. Ўткир ва сурункали турлари бор.
САБАБЛАРИ:
Нафас йўллари обструктив касалликлари (бронхит, бронхиолит, эмфизема, бонхиал астма) - Физиологик хусусиятлар (семизлик, дорили интоксикатсия, апное) - Мушак тонуси бузилиши (дистрофия, полиомиелит, инсулт, миастения) - Ўпка тўқималари травмалари (фиброз, алвеоли, нурланиш, куйиш ва ўсмалар) - Кўкрак қафаси шикастланишлари.
БЕЛГИЛАРИ:
Сианоз (тери кўкариши) - Хансираш - Нафас олиш қийинлашиши - Кўкрак қафасида оғриқлар - Аритмия - Эс-хуш бузилиши (кислород етарли эмас)
ДИАГНОСТИКА:
Қон биохимик таҳлили - Қон кислота-ишқор баланси кўрсаткичлари - Спирометрия - Ўпка рентгенологик текшируви - Ўпка компютер томографияси - Бронхоскопия
ДАВОЛАШ:
Антибиотиклар - Бронхолитиклар - Кислородотерапия - Кўкрак қафаси массажи - Диуретиклар - Бронх секретсияси аспиратсияси - Ингалятсия - Даволовчи физкултура. Биринчи навбатда нафас етишмовчилигига олиб келувчи асосий касалликни даволаш зарур.
АСОРАТЛАРИ:
Юрак етишмовчилиги - Ўпка гипертензияси - Ўпка юраги - Оғир ҳолатларда ўлим
ҲАВФ ГУРУҲИ:
Ишлаб чиқариш жойларида яшовчилар - Нафас йўллари сурункали касалликлари - Чекувчилар - Аллергик касалликлар - Зарарли ишлаб чиқариш ходимлари
ПРОФИЛАКТИКА:
Ўпка касалликларини вақтида даволаш - Аллерген, токсик моддалар, химик моддалар билан контакт чегаралаш - Нафас гимнастикаси - Чекишдан сақланиш - Фаол ҳаёт тарзи
@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi