Get Mystery Box with random crypto!

БЎЛИМЛАРДА ҲУҚНА ҚИЛИШ ХОНАСИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР. Ҳуқна қил | Хамширалар учун маълумотлар

БЎЛИМЛАРДА ҲУҚНА ҚИЛИШ ХОНАСИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР.

Ҳуқна қилиш хонаси кушетка, жавонча, стол, халатлар учун илгичлар билан жиҳозланади. Эсмарх кружкаси 10 дақиқа давомида таркибида 0,5 % хлор сақловчи дезинфекция воситаларда ёки бошқа дезинфектантда ушбу дезинфектант йўриқномасига мувофиқ тўлиқ ботириб қўйиш орқали зарарсизлантирилади. Вазелинни катта идишларда (0,5 л банка ва ҳ.к.ларда) сақланиши тақиқланади. Вазелин 10,0 гр.дан ортиқ бўлмаган сиғимдаги идишларда сақлашга рухсат берилади. Учликлар ишлатилганидан сўнг 10 дақиқа давомида таркибида 0,5 % хлор сақловчи дезинфекция воситаларида ёки бошқа дезинфектантда ушбу дезинфектант йўриқномасига мувофиқ зарарсизлантирилади, совунли эритмада ювилади, сўнгра стерилизаторда қайнаган вақтдан бошлаб 20 дақиқа давомида қайнатиш усули билан чуқур дезинфекция қилинади ва қуруқ ҳолда сақланади.


@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!

https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi