2024-05-08 18:25:40
Ҳомиладорларда хавф белгиларни аниқлаш ;
* ушбу ҳомила кўп ҳомилаликми ?
*Олдинги туғруқ вактида кесар кесиш амалиёти ўтказилганми
*Олдинги ҳомиладорлик пайтида қон босимининг кўтарилиши кузатилганми
*Олдинги ҳомиладорлик пайтида хушдан кетиш ҳолати кузатилганми
*Олдинги ҳомиладорлик пайтида ўзидан ўзи ҳомила тушиши ёки муддатидан олдинги туғруқ бўлганми
*Олдинги ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг ўлик тўғилиши бўлганми
*Олдинги ҳомиладорлик пайтида чақалоқнинг неонатал давридаги ўлими бўлганми
*Генетик ёки туғма нуқсонлар билан бола туғилганми
*Охирги ҳомиладорлик билан ҳозирги ҳомиладорлик оралиги икки йилдан кам вақтни ташкил қиладими
* Ҳомиладор аёл 18 ёшдан кичик ёки 35 ёшдан каттами
юқоридаги ҳолатларни аниқлашда ҳар бир ҳомиладор аёл билан патронаж ҳамшира индивидуал тарзда ишлайди . Битта хавф белгиси аниқланса бу аёл билан ишлаш прогрессив режага асосан олиб борилади .
@Xamshiralaruchun
каналига аъзо бўлинг!https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi
14.4K viewsedited 15:25