Get Mystery Box with random crypto!

#ССП_янгиликлари #Зафаробод_тумани ФЕРМЕРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ССП_янгиликлари
#Зафаробод_тумани

ФЕРМЕРЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 6 июн куни Зафаробод тумани "Жиззах кентех кластери" мажлислар залида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси хузуридаги "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К корхонаси бошлиғи Нарзулла Қушбаков хамда туман "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" ходимлари томонидан туманларида ғаллачилик фаолияти билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Н.Қўшбаков фермерларга бошқарманинг ҳар бир туман, шаҳар бўлинмаларида савдо майдончалари ташкил етилганлиги, брокерлик хизматлари йўлга қўйилганлиги шунингдек, Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси савдоларида қатнашиш тартиби ва етиштирилган маҳсулотларни товар-хом ашё биржаси орқали сотишнинг афзалликлари ва қулайликлари тўғрисида тушунчалар берди.
Фермер хўжаликлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва масала юзасидан ўз таклифларини билдиришди.

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати