Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга ру | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#Биласизми

Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;

тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

Каналга уланиш
https://t.me/jizchamber