Get Mystery Box with random crypto!

#ССП_янгиликлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонида | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Mix Master Ikrom” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

“Mix Master Ikrom” МЧЖнинг мурожаатига кўра, Тошкент вилояти Қибрай тумани Идоралараро комиссиясининг фаолиятсиз объект мулкдорлигига нисбатан таъсирчан солиқ чорасини қўллаш бўйича хулосасига асосан Қибрай тумани ДСИнинг тегишли қарорлари билан “Mix Master Ikrom” МЧЖга нисбатан 107,5 млн. сўм миқдорида солиқ қарздорлиги ҳисобланган.

Палата томонидан мазкур масала ўрганиб чиқилганда, Қибрай тумани Идоралараро комиссиясининг фаолиятсиз объект мулкдорлигига нисбатан таъсирчан солиқ чорасини қўллаш бўйича хулосаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сонли Қарорига зид равишда қабул қилиганлиги аниқланди.

Шу сабабдан, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида Қибрай тумани Идоралараро комиссиясининг хулосасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда Қибрай тумани ДСИнинг Палата аъзосига нисбатан солиқ қорздорлигини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорларини қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги судга ариза киритилди.

Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий суди томонидан Палатанинг даъво талабларини қаноатлантирилиб, Қибрай тумани Идоралараро комиссиясининг хулосасини ҳақиқий эмас деб ва Қибрай тумани ДСИнинг Палата аъзосига нисбатан солиқ қорздорлигини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорларини қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топилган ва, шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.