Get Mystery Box with random crypto!

Аввалги йилларда етиштирилган буғдой учун фермерларга давлат т | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Аввалги йилларда етиштирилган буғдой учун фермерларга давлат тўлаган нархлар кўп ҳолатларда уларнинг ҳатто харажатларини ҳам қопламаган. Бу йилдан ғаллага бозор нархида – ўтган йилга нисбатан қарийб 2 бараварга кўп ҳақ тўланиши уларнинг моддий манфаатдорлиги ошишига хизмат қилади.

1 июнидан бошлаб, ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми жорий қилинди. Донни қайта ишлаш корхоналари томонидан кунлик 10 минг тонна ҳажмда ун биржа савдоларига қўйиб келинмоқда. Таҳлилларга кўра, нон ва бошқа ун маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар омборларида ун маҳсулотлари етарли даражада ва унинг танқислиги бўйича муаммо мавжуд эмас.

Нон комбинатларида технология ва энергия тежамкорлиги каби омиллар ҳисобига таннарх баландроқ ёки пастроқ бўлиши мумкин.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати