Get Mystery Box with random crypto!

Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқоб | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда,
1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан:

- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;

- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;

- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.