Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 2022 йил 10 июн куни Жиззах Давлат Политехтика институт | Жиззах вилояти Савдо саноат палатаси расмий канали

Бугун 2022 йил 10 июн куни Жиззах Давлат Политехтика институтида Ўзбекистон Лизинг уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси билан хамкорликда ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув семинарда Ўзбекистон Лизинг уюшмаси томонидан тижорат банкларида факторингни ташкил этиш, лизинг операцияларини амалга ошириш, лизинг хизматларининг шартлари ва турлари ҳақида тингловчиларга умумий тушунчалар берилди.

Ўқув семинар сўнгида тингловчиларнинг лизинг хизматлари борасидаги саволларига маърузачилар томонидан тўлиқ жавоб берилди ва Ўзбекистон Лизинг уюшмаси томонидан тингловчиларга брошюра ва буклетлар тарқатилди.

jz.chamber.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:

Telegram Live | Facebook | Instagram |

ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати